Поиск
RUUZ

Происшествия

Тошкент вилоятида 2 ёшли бола қудуқ ичидан ўлик ҳолда топилди

Ҳолат юзасидан туман прокуратураси томонидан терговга кадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

3236views0replies
0

Ижтимоий тармоқ

Тошкент вилояти Зангиота туманида 2021 йилда туғилган бола йўқолганлиги ҳақида ижтимоий тармоқларга сиздирилди. Бош прокуратура матбуот хизмати раҳбари Ҳаёт Шамсутдиновнинг UzNews.uz'га хабар беришича, воқеадан бир кун ўтиб, бугун 30 август куни 2 ёшли бола ўлик ҳолатда топилган.
Аниқланишича, жорий йилнинг 29 август куни соат тахминан 17:30 атрофида Зангиота тумани, Эркин ҳудуди, Қаҳрамон маҳалласида яшовчи 2021 йилда туғилган И.У. яшаш хонадонидан номаълум томонга чиқиб, қайтиб келмаган.
Олиб борилган терговга қадар текширув ҳаракатлари давомида вояга етмаган И.У. ўзининг яшаш хонадонининг ташқарисида жойлашган қудуқ ичидан ўлган ҳолда топилган.
Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан туман прокуратураси томонидан терговга кадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.
3236views0replies
0

Комментарии