Поиск
RUUZ

Общество

Эндиликда банк картасидан ўғирликлар учун жавобгарлик белгиланади

Қонун лойиҳасининг қабул қилиниши ахборот технологиялари ёрдамида содир этиладиган жиноятларни фош этишга қаратилмоқда.

101views0replies
0

UzNews.uz

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Зуҳра Шодиеванинг таъкидлашича, банк ҳисобидаги ёки картасидаги пулларни ўғирлаш каби ҳолатларга нисбатан жавобгарлик белгиланмагани бундай қилмишлар такрор содир этилишига шароит яратмоқда.
Маълум қилинишича, ахборотни ноошкора тўплашга мўлжалланган махсус воситаларнинг замонавий турлари кириб келиши ва савдоси жадаллашиб, ижтимоий тармоқлар орқали кенг тарғиб қилинаётганлиги сабаб истеъмолчилар қамрови кенгайиб бормоқда.
Шу боис "Жиноят ва ЖПКларига ҳамда МЖтКга қўшимча ва ўзгартишлар киритиш ҳақида"ги қонун лойиҳаси ишлаб чиқилиб, юқоридаги каби ҳолатлар билан боғлиқ маъмурий ва жиноий жавобгарлик чоралари белгиланмоқда.
Қайд этилишича, мазкур қонун лойиҳасининг қабул қилиниши келгусида ахборот технологиялари ёрдамида содир этилган жиноятларни фош этишга ҳуқуқий асос яратади.
Қолаверса, крипто-активлар айланмаси соҳасидаги қонунчилик ҳужжатларини бузиш ва қонунга хилоф равишда майнингни амалга ошириш учун жавобгарлик белгиланиши ва юзага келаётган бошқа ноқонуний ҳолатларнинг олдини олишга хизмат қилади.
Эслатиб ўтамиз, банк пластик карточкаларидан пул маблағларини ўғирлик йўли билан талон-торож қилиш ҳолатлари ЖКнинг 169-моддаси (ўғрилик) билан малакаланади. Аввалроқ, ЖКнинг 168 ва 169-моддаларини оғирлаштирувчи ҳолат сифатида жавобгарликни белгиловчи норма билан тўлдириш таклиф қилинган эди.
101views0replies
0

Комментарии