Поиск
RUUZ

Реклама

Фахрланадиган нарса бор: Payme алломаларнинг жаҳон ютуқларига бағишланган табрикномалар тўпламини тайёрлади

Бренд Мустақиллик куни муносабати билан алломалар ҳақидаги сиз билмаган фактлар акс этган табрикномаларни чиқарди.

165views0replies
0

Ўзбекистоннинг буюк халқи мероси ҳақида тез-тез гапирамиз, лекин, уларнинг жаҳон илм-фани ва маданиятига қўшган ҳиссаси нақадар улкан эканини тушунамизми?
Бу йил Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг 32 йиллиги нишонланади – бунинг шарафига Payme мобил иловасининг жамоаси ўтмишдаги алломаларни эслаб, уларнинг фахрланишга арзигулик энг катта ютуқлари ҳақида сўзлаб берди.
Иловада махсус табрикномалар пайдо бўлди, уларнинг ҳар бири маълум бир аждод ҳаётидаги ажойиб факт ҳақида ҳикоя қилади – масалан, табрикномаларда Мирзо Улуғбек дунёда биринчи бўлиб йилнинг давомийлигини аниқлагани ҳақида, ёки Ибн Сино Луи Пастердан 800-йил аввал вирусларни юқумли касалликларнинг асосий сабаби сифатида қайд этгани ҳақида гап кетади.
Тўпламда жами 6 та табрикнома мавжуд бўлиб, уларда Заҳириддин Муҳаммад Бобур, Ал-Фарғоний, Ал-Хоразмий, Мирзо Улуғбек, Беруний ва Абу Али Ибн Синолар қайд этилган.
«Биз ўтмишдаги буюк Ўзбекистонликларнинг ютуқлари бизни янги ғалабаларга илҳомлантириши мумкинлигига ишонамиз. Шу сабабли Ўзбекистон мустақиллиги куни каби муҳим сана шарафига биз шу кунгача фахрланиб келаётган аждодларимизни яна бир бор эслашга қарор қилдик», – дейди Payme жамоаси.
Payme да табрикномалар аллақачон мавжуд: иловага ўтинг, «Ўтказмалар» бўлимини очинг, қабул қилувчини танланг ва «Табрикномани бириктириш» тугмасини босинг.
Реклама ҳуқуқи асосида
165views0replies
0

Комментарии