Поиск
RUUZ

Реклама

STARS International University 2023-2024 ўқув йили учун ҳужжатлар қабули бошланганини эълон қилади

Буюк Британиянинг АССА глобал ассоциацияси томонидан аккредитациядан ўтган, молия ва аудит дастури бўйича ўқишга қабул амалга оширилади.

442views2replies
0

Университетнинг бакалавриат битирувчиларига миллий диплом ва халқаро профессионал диплом – АCCА Advanced Diploma in Accounting & Business (Буюк Британия), шунингдек, SAP University Alliance (Германия) томонидан глобал сертификат берилади.
Дунёнинг йирик компаниялари университет битирувчиларини ишга қабул қилиш учун қизиқиш билдиришмоқда. Университетда таълим олиш орқали сиз ҳам Ўзбекистон, ҳам хорижда карьера қилиш имкониятларига эга бўласиз. Университетнинг асосий мақсадларидан бири ўқиш ва амалиётнинг барча босқичларига фаол ҳисса қўшиш орқали сизнинг келажакдаги муваффақиятингизга эришишга кўмаклашишдир.
Бу учун STARS International University замонавий ўқув инфратузилма, катта спорт-соғломлаштириш мажмуаси, қулай талабалар турар жойи, сиртқи таълим талабаларини бепул иссиқ овқат билан таъминлаш, замонавий тиббиёт марказида тиббий ташхисдан бепул ўтиш, ўқишдаги юқори натижалар учун грантларга эга бўлиш ва бошқа имкониятларни таклиф этади.  
Хорижлик талабалар учун виза ва турар жой масалаларида яқиндан кўмак берилади.
Университетда таълим олиш учун асосий маълумотлар:
- Ўқув жараёнлари кундузги (4 йил) ва сиртқи (5 йил) таълим шаклларида ташкил этилади;
- Ўқитиш тиллари: ўзбек, рус ва инглиз тили. Инглиз тили гуруҳларида таълим олиш учун STARS International University да инглиз тили бўйича диагностик тестдан ўтилади. Агар сизда тилни билиш сертификати мавжуд бўлса, ушбу имтиҳонлардан озод бўласиз;
- Давлат, нодавлат ва хориждан ўқишни кўчириш истагида бўлган талабалар учун 2 ва 3 босқичга қабул мавжуд;
- Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги ҳузуридаги Билим ва малакаларни баҳолаш агентлиги (собиқ ДТМ) томонидан давлат ОТМларига кириш имтиҳонлари доирасида ташкил қилинган тест синови натижаларига кўра, 70 ва ундан юқори балл тўплаган абитуриентлар қўшимча имтиҳонсиз қабул қилинадилар;
- Давлат ОТМларига кириш имтиҳонлари доирасида ташкил қилинган тест синови натижаларига кўра, 70 баллдан паст, аммо 50 баллдан юқори балл тўплаган абитуриентлар  суҳбат асосида қабул қилинадилар.
2023-2024 ўқув йили учун абитуриентларни қабул қилиш 2023 йил 8 августдан 20 сентябргача давом этади. Ўринлар сони чекланган.
Рўйхатдан ўтиш ва ҳужжатларни топшириш учун ҳавола: stars.university/uz/admission.
Қўшимча маълумот учун: +998781291919.
Реклама ҳуқуқи асосида
442views2replies
0

Комментарии