Поиск
RUUZ

Экономика

Ўзбекистон Қатар билан иқтисодий шартномалар имзолади

Ҳужжатлар сармояларни ўзаро рағбатлантириш ва ҳимоя қилишга, шунингдек, солиқ тўлашдан бўйин товлашнинг олдини олишга қаратилган.

136views0replies
13

en.trend.az

Президент "Халқаро шартномани тасдиқлаш тўғрисида"ги иккита қарорни имзолади, деб хабар беради Адлия вазирлиги.
Ҳужжатлар билан 6 июнь куни Самарқанд шаҳрида имзоланган Ўзбекистон ва Қатар ҳукуматлари ўртасида қуйидаги келишувлар тасдиқланди:
— инвестицияларни ўзаро рағбатлантириш ва ҳимоя қилиш тўғрисида;
— даромад солиғига нисбатан икки томонлама солиққа тортишни бартараф этиш ва солиқ тўлашдан бўйин товлашнинг олдини олиш тўғрисида.
Инвестициялар, саноат ва ташқи савдо вазирлиги, шунингдек, Солиқ қўмитаси халқаро шартномаларни амалга ошириш учун масъул бўлган ваколатли органлар этиб белгиланди.
Мазкур халқаро шартномалар кучга киргандан сўнг Вазирлар Маҳкамаси ҳамда тегишли вазирлик ва идоралар раҳбарларига ҳужжатлар бандлари ижросини назорат қилиш вазифаси юклатилди.
136views0replies
13

Комментарии