26 август куни соат 14:00ларда MAN-TGX русумли юк машинасини бошқараётган 24 ёшли Ўзбекистон фуқароси 51 ёшли Россия фуқароси бошқарувидаги Lada Largus русумли автомашина билан тўқнашиб кетди. Бу ҳақда Қозоғистон ИИВ хабар берди.
![](https://api.uznews.uz/storage/uploads/posts/temporary/YpQGQE3mpekl2nfLx0x4.png)
Қайд этилишича, ЙТҲ Россия чегараси яқинидаги Қизилўрда вилояти Самара-Чимкент автомобиль йўлида содир бўлган.
Натижада, Lada ҳайдовчиси воқеа жойида вафот этган, унинг вояга етмаган йўловчиси турли тан жароҳатлари билан шифохонага ётқизилган.
Мазкур ҳолат юзасидан Қозоғистон Жиноят кодексининг 345-моддаси 3-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.
Дастлабки маълумотларга кўра, MAN-TGX ҳайдовчиси транспорт воситасини чарчаган ҳолда бошқарган.