Поиск
RUUZ

Общество

1 сентябрдан қонунчиликда нималар ўзгаради?

Музейларга кириш бепул бўлиши, "Районо" ва "Гороно" мактабларни текширмаслиги, Ички ишлар ходимларининг фуқаролар билан ишлашга ўқитилиши, ФВВ органларига ваколатлар берилиши каби бир қатор янги тартиблар кўзда тутилмоқда.

205views0replies
0

Болалар учун музейларга кириш бепул бўлади:
Янги таҳрирдаги Конституциянинг 78-моддасига кўра, 18 ёшгача бўлган болаларнинг маданий мерос объектларига, жумладан кўргазмалар, тарихий обидалар ва зиёратгоҳлар, шунингдек, давлат музейларига тўловсиз кириш тартиби жорий этилмоқда.
Ўқувчилар 2 та хорижий тил ва битта касб-ҳунарга ўргатилади:
Шунингдек, ҳар бир туман (шаҳар)даги биттадан мактабда ўқувчиларни 2 та хорижий тил ва битта касб-ҳунарга ўргатиш амалиёти йўлга қўйилади.
Таълим муассасаларининг мустақиллигини оширишга оид:
"Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги ҳамда унинг тизимидаги ташкилотлар фаолиятини самарали ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида" жорий йил 26 майдаги Президент фармонига биноан, мактаб директорларига:
ўз ўринбосарларини ишга қабул қилиш ва ишдан бўшатиш;
ажратилган умумий соатлар доирасида ўқув режаларига 15 фозгача ўзгартириш киритиш масалаларини мустақил ҳал қилиш ҳуқуқи берилади.
"Районо" ва "Гороно" мактабларни текширмайди:
Фармонга кўра, туман (шаҳар) мактабгача ва мактаб таълими бўлимларининг мактаб фаолиятини текшириш ва таълим сифатини баҳолаш бўйича ваколатлари бекор қилинади.
Ички ишлар ходимларининг фуқаролар билан ишлашга ўқитилиши юзасидан:
ИИВ Малака ошириш институтида давомийлиги 144 соатдан кам бўлмаган дастур асосида ходимлар ҳар уч йилда бир марта ўқитилиб, махсус синовдан ўтказилади ҳамда синовларни муваффақиятли топширган ходимларга келгусида ушбу соҳада хизмат қилиш ҳуқуқини таъминлайдиган сертификат берилади.
Шунингдек, ФВВнинг давлат ёнғин назорати органларига қуйидаги ваколатлар берилади:
ташкилий-ҳуқуқий шаклидан қатъий назар, юридик ва жисмоний шахсларга тегишли бўлган объектларда:
а) бир йилда кўпи билан бир мартадан батафсил (дастлабки) текширув ва назорат текширувини ўтказиш;
б) жисмоний ва юридик шахслар мурожаатлари, шунингдек, оммавий ахборот воситалари ва бошқа манбалардан олинган маълумотлар асосида тезкор текширувлар ўтказиш;
бир вақтнинг ўзида 50 нафардан кўп одам тўпланадиган объектларда (бозорлар, савдо-кўнгилочар мажмуалари, умумий овқатланиш корхоналари ва бошқалар) давлат ёнғин назорати органлари томонидан ҳар чоракда камида бир маротаба мониторинг ва профилактика тадбирларини ўтказиш.
Бундан ташқари, кўп квартирали уйлардаги ўзбошимчалик билан қурилган конструкциялар текширилиши кўзда тутилган.
Эндиликда банк устав капиталининг энг кам миқдори 200 млрд сўмни ташкил этиши керак. 
Эслатиб ўтамиз, илгари банк устав капиталининг энг кам миқдори 100 млрд сўмни ташкил этиши керак эди.
205views0replies
0

Комментарии