• 12 910 сум
    -14.77
  • 14 661 сум
    40.1
  • 160 сум
    -0.16
  • МРОТ
    1 155 000 сум
  • БРВ
    375 000 сум
Ру
  • 12 910 сум
    -14.77
  • 14 661 сум
    40.1
  • 160 сум
    -0.16
  • МРОТ
    1 155 000 сум
  • БРВ
    375 000 сум
Наука 28 августа 2023

10 млн сўмгача маош оладиган ўқитувчилар сони 23 мингга етган

Давлат раҳбари муаллимларнинг ойлик иш ҳақи ўртача 2,5 баравар ошганлигини таъкидлади.

202
0

Президент Шавкат Мирзиёев раислигида янги ўқув йили арафасида мактаб таълимидаги масалаларни муҳокама қилиш ва устувор вазифаларни белгилаб олиш юзасидан видеоселектор йиғилиши бошланди.

Йиғилишда чет тили, IT, математика, кимё, биология бўйича миллий ва халқаро сертификати бор ўқитувчиларга устама, чекка ҳудудга бориб ишлаган муаллимларга алоҳида тўлов жорий этилганлиги маълум қилинди.

"Натижада 6 миллион сўмдан 10 миллион сўмгача маош оладиган ўқитувчилар сони 23 мингга етди, 10 миллион сўмдан юқори ойлик олувчилар 1 мингдан ошди. Яна 2 мингга яқин ўқитувчиларга вазир жамғармасидан қўшимча устамалар тўланяпти",- деди Президент.

Қайд этилишича, мактаблар юкламасини камайтириш мақсадида 700 минг ўқувчи ўрни яратилган. Бу – аввалги йилларга нисбатан 15 баравар кўп.

202
0