• 11 810 сум
    -29.77
  • 13 569 сум
    0.13
  • 141 сум
    0.26
  • БРВ
    440 000 сум
  • МРОТ
    1 360 000 сум
Ру
  • 11 810 сум
    -29.77
  • 13 569 сум
    0.13
  • 141 сум
    0.26
  • БРВ
    440 000 сум
  • МРОТ
    1 360 000 сум
Туризм 28 августа 2023

Турк авиакомпанияси Самарқанддан Бодрумга парвозларни йўлга қўйди

Парвозлар пайшанба кунлари Freebird Airlines томонидан амалга оширилади.

849
0
Uzbekistan Airports

Туркиянинг Freebird Airlines авиакомпанияси Самарқанд – Бодрум – Самарқанд йўналиши бўйича тўғридан-тўғри чартер рейсларини йўлга қўйишни режалаштирмоқда. Бу ҳақда Uzbekistan Airports Матбуот хизмати хабар берди.

Биринчи йўловчи чартер рейси 7 сентябрга мўлжалланган. Рейслар Airbus А320 русумидаги самолётларда ҳафтасига бир марта - пайшанба кунлари амалга оширилади.

Маълумот учун, Freebird Airlines - 2000 йилда ташкил этилган, бош қароргоҳи Истанбулда жойлашган турк авиакомпанияси. Авиакомпаниянинг асосий базаси Анталия шаҳри ҳисобланади. Компания Европа ва Туркия ўртасида халқаро чартер рейсларини, шунингдек ички рейсларни амалга оширади.

849
0