Поиск
RUUZ

Криминал

Тошкентда қарийб 2 млрд сўмлик ноқонуний тамаки маҳсулотлари савдосига чек қўйилди

Аниқланишича, фуқаролар яшаш хонадонида 135 820 қути тамаки маҳсулотларини ўра сифатида сақлаб келган.

205views0replies
0

Божхона қўмитасининг Тошкент шаҳар божхона бошқармаси Контрабандага қарши курашиш бўлими ходимлари томонидан ДХХ чегара қўшинлари ходимлари билан ҳамкорликда пойтахтнинг Чилонзор туманида тезкор тадбир ўтказилган.
Тадбир давомида фуқаро бошқарувидаги Damas русумли транспорт воситаси тўхтатилиб, кўздан кечирилганда, унда хорижда ишлаб чиқарилган, Ўзбекистон акциз маркаси билан маркаланмаган 4 500 қути тамаки маҳсулоти борлиги маълум бўлган.
Тезкор тадбир давом эттирилиб, ушбу тумандаги хонадонлардан бири кўздан кечирилганида, жами 135 820 қути тамаки маҳсулотлари борлиги фош бўлган. Аниқланишича, хонадон эгалари ушбу тамаки маҳсулотларини ўра сифатида сақлаб келган.
Натижада ўтказилган мазкур тезкор тадбир давомида божхона расмийлаштирувидан ўтганини тасдиқловчи ҳеч қандай ҳужжатлари бўлмаган қиймати 1 млрд 824 млн сўмлик 30 турдаги 140 минг 320 қути тамаки маҳсулотларининг ноқонуний савдосига чек қўйилган.
"Ҳозирда ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда",- дейилади хабарда.
205views0replies
0

Комментарии