Поиск
RUUZ

Происшествия

Тожикистонда сел-сув тошқини оқибатида 13 киши ҳалок бўлди — фото

Эмомали Раҳмон ҳалок бўлганларнинг оила аъзоларига ҳамдардлик билдириб, жабрланганларга ёрдам кўрсатиш бўйича топшириқ берди.

454views0replies
0

t.me/asiaplustj

Кеча, 27 август куни Тожикистонда кучли ёғингарчилик оқибатида Ваҳдат шаҳри ва Рудакий туманида 13 киши ҳалок бўлди. 
Ваҳдатда 11 киши, Рудакий вилоятида 2 киши табиий офат қурбони бўлди, дейилади хабарда. Одамлар қандай ҳолатда вафот этгани аниқланмаган.
Тожикистон президенти Эмомали Раҳмон ҳалок бўлганларнинг оила аъзоларига чуқур ҳамдардлик билдирди, дея хабар бермоқда Тожикистон президенти Матбуот хизмати.
Давлат раҳбари, шунингдек, Бош вазирга, Фавқулодда вазиятлар ва фуқаро мудофааси қўмитасига, шунингдек, бошқа ваколатли органларга ҳалок бўлганларнинг оила аъзоларига тез ёрдам кўрсатиш, фавқулодда ҳодиса оқибатларини бартараф этиш бўйича тезкор чора-тадбирлар кўриш юзасидан тегишли топшириқлар берди.
Якшанба кунги кучли ёғингарчилик Душанбе-Хўжанд йўлининг айрим қисмларига ҳам жиддий зарар етказди. У ерда сел, кўчки ва тош кўчишлари содир бўлди. Магистраль йўлда ҳаракат вақтинча тўхтатилди.
454views0replies
0

Комментарии