Поиск
RUUZ

Происшествия

Тошкент вилоятида 3 та юк ва 1 та енгил автомашина иштирокида ЙТҲ содир бўлди — видео

Ушбу ЙТҲ натижасида 2 нафар ҳайдовчи ва бир нафар йўловчи тан жароҳати олиб, Ангрен шаҳар марказий шифохонасига ётқизилган.

264views0replies
0

t.me/yhxx_ypx

Бугун, 27 август куни Ангренда бир нечта юк машиналари иштирокида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлгани акс этган видео ижтимоий тармоқларга сиздирилди. Ушбу ҳолат юзасидан Тошкент вилояти ИИББ ЙҲХБ Ахборот хизмати изоҳ берди.
Аниқланишича, жорий йилнинг 27 август куни соат тахминан 03:30 атрофида Тошкент вилояти Ангрен шаҳрида ҳайдовчи 1985 йилда туғилган Хоразм вилоятида истиқомат қилувчи Ж.Ж. Shacman юк автомашинасини бошқариб кетаётиб, ўзи билан бир йўналишда олдинда ҳаракатланиб келаётган ҳайдовчи 1995 йилда туғилган М.Ў. бошқарувидаги Сobalt ва 1989 йилда туғилган Фарғона вилоятида яшовчи Т.С. бошқарувидаги VOLKSWAGEN CRAFTER юк автомашиналари билан тўқнашиб, йўл-транспорт ҳодисаси содир этган. Шундан сўнг, ушбу юк автомобили йўл четида ҳаракатсиз турган Man юк автомобилига урилиб тўхтаган.
Ушбу ЙТҲ натижасида 2 нафар ҳайдовчи ва бир нафар йўловчилар тан жароҳати олиб, Ангрен шаҳар марказий шифохонасига ётқизилган.
Ҳолат юзасидан Ангрен шаҳар ИИБ томонидан терговга қадар суриштирув ишлари олиб борилмоқда.
264views0replies
0

Комментарии