Поиск
RUUZ

Общество

Қозоғистонда аҳоли амалдорлар ойлигини 182 долларгача туширишни талаб қилмоқда

Вазир ўринбосари 85 минг тенге, яъни 182 доллар билан яшаш мумкинлигини айтди. Шундан сўнг, аҳоли буни амалдорлар ойлиги билан синашни талаб қилишди.

158views0replies
0

BaigeNews.kz

Қозоғистонда амалдорларнинг ойилигини 85 минг тенгегача (182 доллар) камайтириш бўйича петиция пайдо бўлди.
“Биз Қозоғистон халқи барча мансабдор шахсларнинг (ҳокимлар, вазирлар, депутатлар ва бошқалар) иш ҳақини 85 минг тенгега (182 доллар) камайтиришни талаб қиламиз. Улар бир киши ойига 85 минг тенгега (182 доллар) яшаши мумкин, демоқда. Ойига 85 минг тенге эвазига яшаши мумкин экан, уларга бунчалик юқори маош тўлаш ноўрин. Қолган маблағни қозоғистонликларнинг долзарб муаммоларига йўналтириш мумкин”, - дейилади мурожаатномадa.
Петиция alash.online сайтида эълон қилинган. Унга кўра, мазкур мурожаатни 25 362 киши ёқлаб овоз берган, 115 киши эса бунга қарши чиққан.
Қайд этилишича, аввалроқ, мамлакат Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазири ўринбосари Олжас Ўрдабаевнинг Қозоғистонда ойига 85 минг тенге (182 доллар) маош билан яшаш мумкинлиги ҳақида гапирган. Шундан кейин, петиция пайдо бўлган.
Аҳоли ҳокимлар, вазирлар, депутатларга юқори маош тўлаш ўрнига давлат нафақаларини ошириш, имтиёзли ипотека ва автокредитларни молиялаштириш, маблағларни йўллар ва инфратузилмани таъмирлашга йўналтириш, уйсизлар учун ошхоналар очишни талаб қилмоқда.
"Ушбу петиция ҳақида ахборот агентликларини хабардор қилинг. Шундай қилиб, биз жамоатчилик норозилигини кўтариб, ҳокимият эътиборини муаммога қарата оламиз", - дейилади мурожаатномадa.
158views0replies
0

Комментарии