Поиск
RUUZ

Политика

Танзила Нарбаева АҚШ Конгресси Сенати аъзоси, сенатор - демократ Гари Питерс билан учрашди

Учрашув давомида меҳнат муносабатлари, инсон ҳуқуқлари ва гендер тенглиги каби муҳим масалалар муҳокама қилинган.

143views0replies
0

Бугун, 25 август куни Олий Мажлис Сенати раиси Танзила Нарбаева АҚШ Конгресси Сенати аъзоси, сенатор-демократ Гари Питерсни қабул қилди. Бу ҳақда Сенат Матбуот хизмати хабар берди. 
Маълум қилинишича, учрашувда Ўзбекистон-АҚШ ҳамкорлигининг кенг доираси жумладан, парламентлараро алоқаларни мустаҳкамлаш, савдо-иқтисодий, меҳнат муносабатлари, гендер тенглиги соҳаларида ҳамкорликни ривожлантириш масалалари муҳокама қилинган.
Учрашув давомида икки давлат ўртасидаги сиёсат, хавфсизлик, иқтисод ва инсон ҳуқуқлари йўналишлари бўйича стратегик шериклик мулоқот даражасига кўтарилгани қайд этилган.
Суҳбат давомида икки томонлама стратегик шерикликни мустаҳкамлашга Америка-Ўзбекистон савдо палатаси салмоқли ҳисса қўшаётгани, жорий йилнинг январь-июль ойларида товар айирбошлаш ҳажми 321,5 млн долларни ташкил этгани таъкидланди.
Бундан ташқари, меҳнат муносабатлари йўналишидаги ҳамкорликни давом эттириш, инсон ҳуқуқларини таъминлаш, эътиқод ва сўз эркинлиги каби масалалар ҳам алоҳида эътибор марказида бўлган.
Хусусан, "Марказий Осиё – АҚШ" C5+1 формати доирасида келгуси йилда Америка томони (USAID) билан тадбиркор аёлларнинг C5+1 форматида ўтадиган Халқаро форум, унда тадбиркор аёлларнинг фаол иштироки масалалари ҳам муҳокама қилинган.
Таъкидланишича, томонлар барча соҳаларда ўзаро манфаатли ҳамкорликни янада кенгайтириш ва чуқурлаштиришга тайёр эканликларини билдирган.
143views0replies
0

Комментарии