Поиск
RUUZ

Реклама

Wendyʼs Андижонни забт этмоқда: шаҳарда Ўзбекистондаги бешинчи Wendyʼs ресторанининг тантанали очилиши бўлиб ўтади

26 август куни Андижон шаҳрида Ўзбекистондаги бешинчи Wendyʼs ресторанининг тантанали очилиши бўлиб ўтади. Тадбир меҳмонларини байрамона шоу-дастур кутмоқда.

172views0replies
0

Андижон пойтахтдан кейин расман Wendyʼs тезкор овқатланиш ресторанлари тармоғи очиладиган биринчи минтақа бўлди.
Меҳмонларни уларда ёқимли хотиралар қолдирадиган қизиқарли дастур кутмоқда. Тадбирда ёшларнинг севимли ижрочилари MillyMallyMoe ва Ruhsora Emm чиқади ҳамда улар тадбирни ўз қўшиқларининг кучи билан қувватлантиради.
Бутун тадбир давомида DJ Miwka американча зиёфат кайфиятини яратади. Рестораннинг очилишида турли танловлар ва ютуқли ўйинлар ва албатта, ҳар бир меҳмон бренд мерч ёки байрам ҳақида эсдалик учун бўлган сертификат ютиб олиш имкониятини қўлга киритиши учун анъанага кўра «Фотосюрприз» акцияси ўтказилади.
Булар билан бир қаторда, Вэнди либосидаги аниматор-қизлар сеҳр, болалик ва ўйин-кулги муҳитини яратади, аквагримерлар эса болалар ва катталарни қувноқ ва ёрқин расмлар билан хурсанд қилади.
Шунингдек, бу сафар очилиш тасмасини кесишда барча флешмобда қатнашиши мумкин: тадбирни чиройли бошлаш ва энди Андижонда одамлар американча бургерлардан баҳраманд бўлиши ҳамда дўстлари ва оиласи билан йиғилиши мумкин бўлган Америка бурчаги борлигини бутун шаҳарга кўрсатиш учун меҳмонлар бошловчи белгиси билан 500 та ҳаво шарини учиришади.
Дастурнинг энг қизиқарли қисми ўзбек эстрадасининг ёрқин юлдузи Лола Йўлдошева бўлади. У ўзининг мусиқий композициялари билан тадбирга тантана муҳитини қўшади.
26 август куни соат 16:00 дан 22:00 гача минтақадаги биринчи Wendyʼs очилишини ўтказиб юборманг. Кириш бепул.
Андижон шаҳридаги Wendyʼs ресторанининг иш вақти: 10:00-00:00.
Манзил: Navruz Mall СКМ, B блоки, Машраб кўчаси, 64.
Wendyʼs Andijan телефон рақами: +998 95 334 0111.
Компания ҳақида
The Wendyʼs Company га 1969 йилда Дэйв Томас томонидан АҚШнинг Огайо штати, Колумбусда асос солинган. Халқаро тармоқ 100% мол гўштидан бўлган тўртбурчак бургерлари, товуқли таомлари, салатлари, қайноқ пишлоқли соус билан муаллифлик картошка фриси билан машҳур.
Wendyʼs ҳозирда бутун дунё бўйлаб 7000 дан ортиқ ресторанларни бошқаради. Ўзбекистондаги биринчи Wendyʼs ресторани 2019 йилда очилган. Ҳозирда Ўзбекистонда бешта Wendyʼs ресторанлари фаолият юритмоқда. 2030 йилга қадар 700 дан ортиқ иш ўринларини яратган ҳолда, яна 20 дан ортиқ ресторанлар очиш режалаштирилган. Wendyʼs нинг Марказий Осиёдаги оператори ва франшизаси халқаро Kusto Group холдинги ҳисобланади.
Реклама ҳуқуқи асосида
172views0replies
0

Комментарии