Поиск
RUUZ

Погода

Дам олиш кунларида об-ҳавонинг кескин ўзгариши кутилмоқда — Ўзгидромет

Тошкент шаҳри ва республиканинг бошқа ҳудудларида дам олиш кунларида кузатиладиган об-ҳаво маълумоти эълон қилинди.

216views0replies
0

Ўзгидромет хабарига кўра, эртага, 26 август куни республиканинг шимоли-ғарбий ҳудудларига Россиянинг жанубий ҳудудларидан нам ва салқин ҳаво массалари кириб келиши бошланади. Қорақалпоғистон Республикаси, Хоразм вилоятида ва куннинг иккинчи ярмида Бухоро, Навоий вилоятларида баъзи жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин.
Республиканинг қолган ҳудудларида 26 августда қуруқ об-ҳаво сақланиб туради, ҳарорат +33...+36 даража бўлади.
27-28 август кунлари нам ва салқин ҳаво массалари кириб келиши Ўзбекистоннинг барча ҳудудларини қамраб олади. Барча жойларда булутлилик кучайиши кутилмоқда, республиканинг кўпчилик вилоятларида баъзи жойларда вақти-вақти билан момақалдироқ билан ёмғир ёғади. Кундузги ҳаво ҳарорати +23...+28 даражагача пасаяди. Кечаси ва эрталаб ҳаво бироз салқинлашади. 28 августга келиб, кечаси ҳарорат +13...+16 даражагача пасаяди.
Ушбу кунларда шамол тезлиги 17-22 м/с.гача кучайиши кутилмоқда, баъзи жойларда 23-25 м/с гача кучайиши, айрим жойларда чанг-тўзон билан кузатилиши мумкин.
Республиканинг тоғ олди ва тоғли ҳудудларида об-ҳавони ўзгариши сезиларли бўлади, бу ҳудудларда 27-28 август кунлари баъзи жойларда кучли ёмғирлар ёғиб ўтади. Кутилаётган кучли ёмғирлар ёғиши ҳисобига республиканинг тоғ олди ва тоғли ҳудудларида 27-29 август кунлари сел-сув тошқин ҳодисалари юзага келиши мумкин.
Пойтахтда 25-26 август кунлари ҳаво асосан бироз булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 5-10 м/с тезликда эсади. Ҳарорат 25 августда +36...+38 даража, 26 августда кечаси +22...+24 даража, кундуз куни +34...+36 даража бўлади.
27 августда ва кечаси 28 августда вақти-вақти билан ёмғир ёғади момақалдироқ бўлиши мумкин.
Эрталаб 28 августда бироз ёмғир ёғиши мумкин, кундузи ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 5-10 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечалари +14...+16 даражагача, кундуз кунлари +24...+26 даражагача пасаяди.
216views0replies
0

Комментарии