Поиск
RUUZ

Общество

“Кешбэк”ни ўйлаб топганлар халққа, савдогарларга зулм қиляпти” — Исоқжон домла (видео)

Мусулмонлар идораси Исоқжон домланинг “кешбэк” ҳақидаги фикрларига муносабат билдирди.

2446views2replies
0

azon.uz

Шу йил 24 август куни Тошкент шаҳридаги “Имом Термизий” жоме масжиди имом-хатиби Исоқжон Бегматовнинг солиқлар ва “кешбэк” иловаларидан фойдаланиш тўғрисидаги қилган чиқиши кескин мунозараларга сабаб бўлди.
Домланинг айтишича, харидорлар “кешбэк” беришини мажбурий қилиб, қонун чиқарганлар дўкон эгаларига зулм ўтказаяпти. Сабаби, қанча кўп “кассовый аппарат”дан маҳсулотни ўтказса, шунча кўп солиқ тўлайди. Натижада, зарарга кириб қолади. Харидорларнинг шунчаки “кешбэк” талаб қилиши айб эмас.
“Ҳар бир савдо молини “кешбэк”ка уриш керак, “кассовый аппарат”дан ўтиши керак деб, қонун чиқарганлар ҳалққа, савдогарларга зулм қиляпти. Солиғини ошириб юборган. Тадбиркорлар синиб қоляпти”, — дейди у.
Мусулмонлар идораси Исоқжон Бегматовнинг бу чиқишига муносабат билдириб, бу Мусулмонлар идораси муносабатини мутлақо ифода этмаслигини, балки унинг ўзбошимчалик ила айтган шахсий фикри эканини маълум қилди.
Қайд этилишича, Ўзбекистон мусулмонлари идораси томонидан ушбу фаолият тури батафсил ўрганилиб, “кешбэк” каби иловалар орқали келиб тушадиган маблағ, мукофот ёки бонус жоизлиги ҳақида авваллари икки марта фатво берилган.
Аввал ижрога йўналтирилган ҳужжатларда имом-домлалар амалдаги қонунчилик талабларига риоя этишлари, меҳнат мажбуриятларига амал қилишлари ҳамда мунозарага сабаб бўлувчи чиқишлар қилмасликлари қатъий белгилаб қўйилган.
“Афсуски, Исоқжон Бегматов мазкур чиқишида меъёрий ҳужжатлар талабларини бузиб, ушбу йўналишдаги буйруқлар, ички тартиб қоидалар ҳамда меҳнат мажбуриятларига амал қилмагани маълум бўлди.
Юқоридагилардан келиб чиқиб, Ўзбекистон мусулмонлари идораси Ички назорат комиссияси шу йил 25 август куни Тошкент шаҳридаги “Имом Термизий” жоме масжиди имом-хатиби Исоқжон Бегматов хатти-ҳаракатини кўриб чиқади”, — дейилади муносабатда.
2446views2replies
0

Комментарии