Поиск
RUUZ

Общество

Наманган шаҳар ТТБга қарашли кўп тармоқли марказий поликлиника биноси таъмирталаб ҳолатда — Танзила Нарбаева

Сенатнинг 44-ялпи мажлисида Наманган вилоятидаги соғлиқни сақлаш соҳасида мавжуд муаммоли масалалар муҳокама қилинди.

85views0replies
0

UzNews.uz

Наманган шаҳар тиббиёт бирлашмасига қарашли кўп тармоқли марказий поликлиника биноси таъмирталаб ҳолатда. Сенатнинг 44-ялпи мажлисида Наманган шаҳри аҳолиси учун алоҳида перинатал марказ ташкил этиш масаласи кўриб чиқилди. Унда Сенат раиси Танзила Нарбаева ўз фикрларини билдириб ўтди.
"Маълум бўлишича, бугунги кунда Наманган шаҳар аҳолиси сони 1 миллионга яқинлашган. Шаҳарда бор йўғи 4 та туғруқхона фаолият юритмоқда. Вилоят перинатал маркази ҳам шу ҳисобда (250 ўринли).
Бироқ, шаҳар аҳолиси, жумладан туғиш ёшидаги аёллар сони муттасил ўсиб бормоқда (170 минг нафар). Ўтган йилда шаҳарда умумий туғруқлар сони 20 мингдан зиёдни ташкил этган бўлса, жорий йилнинг 6 ойида салкам 12 мингтага етган. Булар орасида эрта туғруқлар ҳам бор (2022 йилда – 1 300 та, 2023 йилнинг 6 ойида – 539 та).
Эрта туғруқлар сонининг кўплиги, қолаверса шаҳар болалар шифохонасидаги неонотология (кам вазнли чақалоқларни парвариш қилиш) бўлими ортиқча юклама билан ишлаётгани сабабли шаҳар туғуруқ комплекси негизида алоҳида перинатал марказ ташкил этиш таклифи билдирилган.
Соғлиқни сақлаш вазирлиги мазкур масалани атрофлича ўрганиб, хулоса бериши зарур. Тўғри, шаҳар ҳудудида вилоят перинатал маркази ҳам жойлашган. Лекин сиғим жиҳатдан бугунги талабга жавоб берадими? деган савол туғилади.
Юқорида айтганимдек, эҳтиёж йилдан йилга ўсиб бормоқда. Аниқ, объектив ҳолатни тўлиқ очиб берадиган хулоса керак.
Соғлиқни сақлаш вазирлиги вакиллари иштирок этаётган бўлса мазкур масалалар бўйича муносабат билдириши керак", - деди Танзила Нарбаева
85views0replies
0

Комментарии