• 12 025 сум
    34.69
  • 13 970 сум
    10.32
  • 149 сум
    -1.35
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 12 025 сум
    34.69
  • 13 970 сум
    10.32
  • 149 сум
    -1.35
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Общество 24 августа 2023

Тошкент метрополитенида янги ўқув йилидан бошлаб поездлар ҳаракати оралиғи 1,5 дақиқагача қисқартирилади

Ушбу чора-тадбирлар Тошкент метрополитенида йўловчилар оқимини тўғри тақсимлаш мақсадида амалга оширилиши режалаштирилган.

307
0
UzNews.uz

Жамоат транспортида йўловчилар оқимининг ортиши муносабати билан ўқув йилининг 4 сентябрдан бошланиши муносабати билан пойтахт метросида поездлар ҳаракатининг вақт оралиғини қисқартириш режалаштирилган. Бу ҳақда ЎзА хабар берди.

Энг тиғиз вақтларда Чилонзор йўналишида 1,5 дақиқалик, Ўзбекистон йўналишида эса 3-3.5 дақиқалик ҳамда Юнусобод йўналишида 5 дақиқалик интервалда поездлар ҳаракати йўлга қўйилади.

Аввалроқ метро бекатлари яқинида жойлашган 31 та ОТМларда янги ўқув йилидан бошлаб дарс жараёнининг бошланиш вақти ўзгариши ҳақида хабар берган эдик.

307
0