"Росавиация" федерал ҳаво транспорти агентлиги Твер вилоятида қулаган хусусий Embraer - 135 (EBM-135BJ) самолёти йўловчилари ва экипаж аъзолари рўйхатини эълон қилди.
Самолёт бортида Сергей Пропустин, Евгений Макарян, Александр Тотмин, Валерий Чекало, Николай Матусеев, "Вагнер" хусусий ҳарбий компанияси асосчиси Евгений Пригожин ва компанияси командири Дмитрий Уткинлар бўлган.
Шунингдек, самолётда борт командири Алексей Левшин, иккинчи учувчи Рустам Каримов ва стюардесса Кристина Распопова ҳам бўлган.
"Embraer - 135 (EBM-135BJ) самолётининг парвози ҳаво ҳудудидан фойдаланишга белгиланган тартибда берилган рухсатнома асосида амалга оширилди", - дейилади хабарда.