Поиск
RUUZ

Криминал

Сурхондарёликлар томонидан тарихий обидаларга 3 млрд сўмдан ортиқ зарар етказилди

Маданий мерос объектлари ҳудудида корхона ишчилари ғишт ишлаб чиқариш билан шуғулланган, маҳаллий аҳоли эса сигирхона ва ҳожатхона қурган.

64views0replies
0

Бош прокуратура

Сурхондарё вилоятида Шўрчи тумани ҳокимлиги мансабдор шахслари ўз вазифаларига лоқайдлик ва виждонсизларча муносабатда бўлишгани оқибатида маданий мерос объектларига 3,1 млрд сўмлик зарар етказилганлиги аниқланди, дея хабар бермоқда Бош прокуратура Ахборот хизмати.
Жумладан, 2022-2023 йилларда "М." хусусий корхонаси раҳбари Х.М. ва бошқалар "Янгиариқ" маҳалласидаги VII асрга оид "Жартепа" археологик ёдгорлиги ҳудудида ғишт ишлаб чиқариш фаолияти билан шуғулланиб, 1,8 млрд сўмлик зарар етказилган.
Фуқаро Э.М. ва бошқалар "Катта Совур" маҳалласидаги VI-VIII асрларга оид "Қоровултепа" археологик ёдгорлиги тупроқларини кесиб, молхона қуриб олиб, 693 млн сўмлик зарар етказилган.
Фуқаро Т.Т. ва бошқалар "Соуртепа" маҳалласидаги I - V асрларга оид "Савуртепа 2" археологик ёдгорлиги тупроқларини кесиб, молхона, ҳожатхона қуриб, 670 млн сўмлик зарар етказилган.
Аниқланган ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
64views0replies
0

Комментарии