• 12 285 сум
    -59.45
  • 14 515 сум
    13.71
  • 149 сум
    -1.08
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 12 285 сум
    -59.45
  • 14 515 сум
    13.71
  • 149 сум
    -1.08
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Общество 23 августа 2023

Махачқалъадаги портлашда тўрт нафар Ўзбекистон фуқароси ҳалок бўлгани маълум бўлди — видео

Вилоят раҳбарининг сўзларига кўра, ҳалок бўлган ўзбекистонликларнинг оилаларига 1 млн рублдан тўланади.

476
0
Россия Федерацияси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги

Доғистон раҳбари Сергей Меликов 14 август куни Махачқалъа чеккасидаги ёқилғи қуйиш шохобчаси олдида содир бўлган портлаш оқибатида хорижий давлатлар фуқаролари ҳалок бўлгани, улар ичида ўзбекистонликлар ҳам борлигини маълум қилди.

Қайд этилишича, портлаш оқибатида тўрт нафар Ўзбекистон фуқароси ҳалок бўлган.

"Ҳалок бўлганларнинг оилаларига 1 миллион рубль миқдорида ёрдам кўрсатилади", - дейилади хабарда.

Эслатиб ўтамиз, портлаш оқибатида камида 35 киши, жумладан, уч бола ҳалок бўлган. 119 киши жабрланган, улардан 20 нафари болалар. 15 август республикада мотам куни деб эълон қилинди.

476
0