• 12 634 сум
    -18.98
  • 14 821 сум
    -0.76
  • 162 сум
    0.48
  • МРОТ
    1 155 000 сум
  • БРВ
    375 000 сум
Ру
  • 12 634 сум
    -18.98
  • 14 821 сум
    -0.76
  • 162 сум
    0.48
  • МРОТ
    1 155 000 сум
  • БРВ
    375 000 сум
Политика 23 августа 2023

Сенатнинг қирқ тўртинчи ялпи мажлиси эртага, 24 август куни чақирилади

Навбатдаги ялпи мажлисда валютани тартибга солиш ва ижара муносабатларини такомиллаштиришга қаратилган ўзгартишларни, шунингдек, ўсимликларни муҳофаза қилиш, ер қаъри тўғрисидаги ва бошқа қонунларга ўзгартириш ҳамда қўшимчалар киритиш масаласи кўриб чиқилади.

147
0
UzNews.uz

Бўлажак 44-ялпи мажлисда сенаторлар валютани тартибга солиш ва ижара муносабатларини такомиллаштиришга қаратилган ўзгартишларни, шунингдек, ўсимликларни муҳофаза қилиш, ер қаъри тўғрисидаги ва бошқа қонунларни муҳокама қиладилар.

Жорий йилнинг 22 август куни Олий Мажлис Сенати Кенгашининг навбатдаги мажлиси бўлиб ўтди.

Мажлисда Сенатнинг қирқ тўртинчи ялпи мажлисини жорий йилнинг 24 август куни чақириш тўғрисида қарор қабул қилинди, дея хабар бермоқда Олий мажлис Сенати Ахборот хизмати.

Унга кўра, видеоконференцалоқа тизимидан фойдаланган ҳолда ўтказиладиган мазкур ялпи мажлисда қатор масалаларни муҳокама қилиш режалаштирилган.

"Ўсимликларни ҳимоя қилиш тўғрисида"ги, "Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига валютани тартибга солишга, ижара ва лизинг муносабатларини такомиллаштиришга қаратилган қўшимча ва ўзгартиришлар киритиш тўғрисида"ги, "Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига соғлиқни сақлаш органлари фаолияти ҳақида жамоатчиликнинг хабардорлигини оширишга қаратилган ўзгартишлар ва қўшимча киритиш тўғрисида"ги ҳамда "Ер қаъри тўғрисида"ги қонунлар шулар жумласидандир.

Шунингдек, ялпи мажлисда Сурхондарё ва Хоразм вилоятлари ҳудудларини ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш дастурлари ижросини ўрганиш натижаларини ҳам муҳокама қилиш режалаштирилган.

147
0