Поиск
RUUZ

Криминал

Фарғонада банк мутахассиси ва институт декани $4 минг пора олган вақтда ушланди

ДХХ ходимлари Фарғона ва Хоразмда фуқароларни олий таълимга ўқишга киритиб қўйиш эвазига пора олган мансабдор шахсларни қўлга олди.

88views0replies
0

Видеодан кадр

ДХХнинг Фарғона вилояти бўйича бошқармаси ходимлари томонидан Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг ҳудудий бошқармаси билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда, Қўқон шаҳридаги банклардан бирининг мутахассиси ўзганинг ишончига кириб, мансабдор танишлари ёрдамида, унинг ўғлини Қўқон давлат педагогика институтига ўқишга киритиб қўйиш эвазига 4 минг АҚШ доллари олган вақтида ушланди.
Тезкор суриштирув ҳаракатлари давомида, у ушбу пул маблағини мазкур олий таълим муассасасида декан лавозимида ишловчи шахсга бериши кераклиги аниқланиб, тезкор тадбир давом эттирилди ва у ҳам пулни олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланди, дея хабар бермоқда ДХХ Ахборот хизмати.
Бошқа ҳолатда эса Фарғона шаҳридаги хусусий университет директорининг ўринбосари муқаддам фирибгарлик билан боғлиқ жинояти учун судланган шахс фуқаронинг Қирғиз Республикаси Ўш давлат педагогика университетидаги ўқишини Чирчиқ давлат педагогика институтига кўчириб бериш эвазига 2,5 минг АҚШ доллари олган вақтида ушланди.
Хоразм вилоятида кузатилган ҳолатда, Урганч туманида яшовчи, 1998 йилда туғилган шахс ўзганинг ишончига кириб, мансабдор танишлари ёрдамида уни Урганч давлат университетининг Бошланғич таълим йўналишига ўқишга киритиб қўйиш эвазига 3,5 минг АҚШ доллари олган вақтида ДХХ ва Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти ходимлари томонидан ушланди.
Ҳозирда юқоридаги ҳолатлар бўйича мазкур шахсларга нисбатан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
88views0replies
0

Комментарии