Билимни баҳолаш агентлигининг маълум қилишича, 2023-2024 ўқув йили учун олий таълим муассасаларининг бакалавриат таълим йўналишларига кириш тест синовлари натижаларига кўра, 193 421 нафар абитуриент талабаликка тавсия этилди. Шундан:
— 42 655 нафари — давлат гранти;
— 150 766 нафари — тўлов-контракт асосида талабаликка тавсия этилган.
Талабаликка тавсия этилган абитуриентларнинг таълим шакллари бўйича тақсимоти:
— Кундузги таълим шакли — 129 927 нафар;
— Сиртқи таълим шакли — 49 852 нафар;
— Кечки таълим шакли — 10 752 нафар;
— Масофавий таълим шакли — 2 890 нафар.
Танлов натижаларига кўра:
— Давлат гранти асосида ўртача балл — 119,3 баллни;
— Тўлов-контракт асосида ўртача балл — 93,3 баллни ташкил этди.