Поиск
RUUZ

Общество

Электробус ҳайдовчиларига бошқа автопарклардаги бўш "зарядка" жойлар бўлиб берилди — видео

Аввалроқ, ҳайдовчилар автобусларни қувватлаш учун соатлаб "заправка"да қолиб кетаётганлиги юзасидан мурожаат йўллаган эди.

98views0replies
0

Ижтимоий тармоқларда "2-Автобус саройи" филиали тасарруфидаги электробус ҳайдовчиларининг мурожаат видеоси тарқалиб, кенг муҳокамаларга сабаб бўлган эди.
Ҳайдовчилар электробусларни зарядлаш жараёнида қатор муаммоларга дуч келаётганлигини, соатлаб "заправка" ларда қолиб кетаётганлигини билдирган. Шунингдек, ҳайдовчилар ойлик иш ҳақининг кечикаётганлигини ҳам таъкидлаган.
"Кечқурун"заправка"га келамиз, эрталабгача турамиз. Бу биринчи кун эмас. Ҳар куни шу аҳвол. Қачон юрамиз, қачон план топширамиз? Бизнинг ҳам оиламиз, рўзғоримиз бор. Соат 9-10гача "заправка"да қолиб кетяпмиз", - дейди ҳайдовчилар.
Ҳолат юзасидан “Тошшаҳартрансхизмат" АЖ Ахборот хизмати расмий изоҳ берди.
Маълум қилинишича, электробусларни қувватлашда юзага келган техник носозликлар ҳамда ҳайдовчиларнинг ойлик маошлари билан боғлиқ муаммоларни тезкор бартараф этиш мақсадида, "Тошшаҳартрансхизмат" АЖ бошқарув раиси, мутасадди ходимлар ва ҳайдовчилар иштирокида учрашув ташкил этилган.
Учрашувда ҳайдовчиларни қийнаб келган муаммолар тингланиб, ушбу муаммоларга тезкор ечим топишда батафсил маълумот берилган. 
"Мурожаатимиздан кейин учрашув ўтказилиб, бошқа автопарклардаги "зарядка" жойлар бизга бўлиб берилди. Ҳозир аввалгидек кутиб қолмаяпмиз. Ҳеч қанақа катта навбат йўқ. Ўз вақтида автобусларни қувватлаб, ҳеч ким графикдан кечга қолмаяпти. Ойликни ҳам шу ҳафта тушириб беришга, ваъда қилишди", -дейди ҳайдовчилардан бири.
98views0replies
0

Комментарии