Поиск
RUUZ

Криминал

Тожикистондан Ўзбекистонга 55 кг. наркотикни олиб кирмоқчи бўлган шахс ушланди

Тожикистон фуқароси наркотик моддаларни ўзининг бошқарувида бўлган автомашинанинг газ баллони ҳамда бензин баки ичига беркитганлиги маълум бўлди.

194views0replies
0

Божхона

Божхоначилар оғирлиги 55 кг. бўлган гиёҳвандлик воситалари ва сунъий наркотик моддаларни Ўзбекистонга яширинча олиб кирмоқчи бўлган шахсни тўхтатиб қолишди, дея хабар бермоқда давлат Божхона хизмати Ахборот хизмати.
Жорий йилнинг 17 август куни Тошкент вилояти божхона бошқармасининг “Ойбек” чегара божхона пости ходимлари томонидан ДХХ чегара қўшинлари ҳарбий хизматчилари билан ҳамкорликда аниқланган навбатдаги божхона қонунбузилиши ҳолатида гиҳёвандлик воситаларини республикага ғайриоддий усулда олиб киришга бўлган уриниш фош қилинди.
Қўшни давлат фуқароси енгил автотранспорт воситасини бошқариб республикага кириб келаётган пайтда постдаги инспекцион кўрик мажмуаси орқали кўздан кечирилди.
Божхона кўриги давомида енгил автотранпорт воситасининг газ баллони ичига турли шаклдаги 49 дона ва бензин баки ичига 31 дона полиэтилен ўрамлар моҳирлик билан яширилганлиги аниқланди. Ўрамлар чиқариб олиниб ичи очиб кўрилганида уларнинг ичидаги модда Марказий божхона лабораториясида ўтказилган экпертиза хулосасига биноан 52 кг. 877 гр. оғирликдаги “гашиш” ҳамда 2 кг.дан зиёд “героин” гиёҳванлик воситаси, 1 дона елим идиш ичидаги модда эса 950 гр. синтетик гиёҳвандлик воситаси эканлиги аниқланди.
Республика божхоначилари томонидан жорий йилнинг ўтган даври мобайнида аниқланган 329 та божхона қонунбузилиши ҳолатларида 298 кг. оғирликдаги гиёҳвандлик воситаларининг ноқонуний айланмасига чек қўйилган.
Ҳозирда ҳолат юзасидан божхона органлари томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.
194views0replies
0

Комментарии