Солиқ қўмитаси хабарига кўра, 2023 йил 1 август ҳолатига ишлаб чиқариш соҳасида солиқ қарзи (100 млн сўмдан юқори) мавжуд корхоналар сони 845 та бўлиб, уларнинг жами қарздорлиги 671,6 млрд сўм.
Шундан 168,5 млрд сўми, яъни 25,1 фоизи солиқ қарзи энг кўп бўлган 10 та корхона ҳисобига тўғри келади.
Ҳудудлар кесимида ишлаб чиқариш корхоналарининг солиқ қарздорлиги кўрсаткичлари – ТОП-3:
— Йирик солиқ тўловчилар бўйича ҲДСИ (ҳудудлараро давлат солиқ инспекцияси) – 181,1 млрд сўм;
— Тошкент вилояти – 71,2 млрд сўм;
— Фарғона вилояти – 57,1 млрд сўм.
Солиқдан қарзи энг кўп йирик корхоналар ўнталигида "Фарғона нефтни қайта ишлаш заводи” биринчи ўринни эгаллаган. Корхона қарздорлиги қарийб 56,6 млрд сўмни ташкил этган. Кейинги ўринлар қуйидагича:
— "Ўзбекгидроэнерго” АЖнинг “Ўрта Чирчиқ ГЭС каскади” УК — 37,4 млрд сўм;
— “Денов вино-ароқ” АЖ — 13,2 млрд сўм;
— “Оқ олтин дон маҳсулотлари” АЖ — 13 млрд сўм;
— “Марҳамат текстиль” МЧЖ — 10,5 млрд сўм;
— “Арнасой голд тех МЧЖ қўшма корхона” — 9 млрд сўм;
— “Оҳангарон шифер” АЖ — 8,9 млрд;
— “Термез Жайҳун слустер” МЧЖ — 6,9 млрд сўм;
— “Қарақалпақ дан маҳсулотлари” АЖ — 6,8 млрд сўм;
— WBМ Qo‘shko‘pir claster МЧЖ — 6,2 млрд сўм.
