Поиск
RUUZ

Общество

Саудиялик йирик тадбиркор Фарғонада туристик дам олиш маскани қурмоқчи

“Араблар шаҳарчаси” номи остида қуриладиган маскан 15 гектар ерни ўз ичига олади.

150views0replies
0

abkhazeti.ru

"Дунё" ААнинг хабар қилишича, Ўзбекистоннинг Жидда шаҳридаги Бош консулхонаси Тоиф шаҳридаги йирик тадбиркорлардан бири бўлмиш Юсуф Туркистоний билан учрашув ўтказган.
Юсуф Туркистоний Ўзбекистондаги бизнесини кенгайтириш ҳаракатида эканлигини маълум қилди. Жумладан, айни пайтда у Фарғона водийсида “Араблар шаҳарчаси” номи остида туристик дам олиш масканини барпо этишни режалаштирмоқда.
Унинг таъкидлашича, ушбу туристик масканни Фарғона шаҳри ва Чимён санаторияси ўртасидаги адирликларда 15 гектар ер майдонда барпо этиш мўлжалланмоқда. Лойиҳанинг умумий қиймати қарийб 3 миллион долларни ташкил этади. Шу муносабат билан у жорий йилнинг сентябрида Ўзбекистонга ташриф буюришни режалаштирган.
150views0replies
0

Комментарии