Поиск
RUUZ

Криминал

Фарғонада 31 ёшли аёлни зўрлаган 4 нафар эркакка суд ҳукми ўқилди

Улар аёлни уриб, бир эркак билан жинсий алоқада бўлган ҳолати ёзиб олинган видеони интернетга тарқатиш билан қўрқитиб, жинсий эҳтиёжларини қондирган.

5818views0replies
0

Видеодан кадр

Шу йилнинг 16 июль куни Фарғонада 31 ёшли аёл 4 нафар эркак томонидан зўрлангани ҳамда аёл бу эркакларга ҳеч ким чора кўрмаётганлигини айтиб, видеомурожаат йўллагани ҳақидаги хабарни чоп этган эдик.
Жорий йил 17 август куни жиноят ишлари бўйича Бешариқ туман судида судланувчилар 1995 йилда туғилган, муқаддам судланган М.Й. 1999 йилда Фарғона вилоятида туғилган Д.Й. 1984 йилда туғилган А.С. ҳамда 1989 йилда туғилган С.С.ларга оид жиноят ишини кўриб чиқиш бўйича ёпиқ суд жараёни тугаб, суд ҳукми эълон қилинди, дея хабар бермоқда Фарғона вилояти судлари Матбуот хизмати.
Суд ҳукмига кўра М.Й. ЖКнинг 118-моддаси (номусга тегиш) 2-қисми “в” банди, 119-моддаси (жинсий эҳтиёжни зўрлик ишлатиб ғайритабиий усулда қондириш) 1-қисми ва 165-моддаси (товламачилик) 2-қисми “в” банди билан айбли деб топилиб 9 йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди.
Д.Й. ва А.С. ЖКнинг 118-моддаси 2-қисми “в” банди ва 165-моддаси 2-қисми “в” банди билан айбли деб топилиб, уларнинг ҳар бирига 8 йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди.
С.С. ЖКнинг 118-моддаси 2-қисми “в” банди билан айбли деб топилди ва унга 7 йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди.
Биринчи инстанция судининг ҳукмидан норози тарафлар қонунда белгиланган тартиб ва муддатда Фарғона вилоят судининг апелляция инстанциясига шикоят бериш ва протест билдиришга ҳақлилиги маълум қилинди.
5818views0replies
0

Комментарии