Поиск
RUUZ

Общество

Бухорода 219 та имом-хатиб иштирокида маънавий-маърифий тарғибот тадбирлари бошланди

"Жаҳолатга қарши маърифат" шиори остида ўтказилаётган ушбу тадбир бутун республика миқёсида ташкил этилган.

71views0replies
0

Бугун, 21 август кунидан бошлаб, Бухоро вилояти Мир Араб олий мадрасасида маънавий-маърифий тарғибот тадбирлари бошланди.
Маълум қилинишича, ушбу тадбир Ўзбекистон мусулмонлари идораси ҳамда Ўзбекистон Республикаси Дин ишлари бўйича қўмита ҳамкорлигида ўтказилмоқда.
Тадбирга Республика бўйича барча вилоятларда фаолият юритиб келаётган 219 та туман, шаҳар бош имом-хатиблари ташриф буюрган.
Маълумот ўрнида, мазкур тадбир Бухоро шаҳридаги Ёшлар марказида «Жаҳолатга қарши маърифат» шиори остида ташкил этилмоқда.
"Бундай тадбирларни ўтказишдан асосий мақсад, ёш авлодни миллий ватанпарварлик руҳида тарбиялаш, жиноятчиликни олдини олиш, инсонларда дахлдорлик ҳисини юксалтириш, ёшларни турли ғоявий таҳдидлардан асраш, аёлнинг оила ва фарзанд тарбиясидаги ўрнини мустаҳкамлашдан иборат",- дейилади хабарда. 
71views0replies
0

Комментарии