Поиск
RUUZ

Реклама

Oson Озарбайжон ва Грузияга фоизсиз пул ўтказмаларини йўлга қўйди

Humo, Uzcard, Visa ва Mastercard карталари ёки Oson электрон ҳамёнидан фойдаланган ҳолда маблағларни комиссиясиз ўтказишингиз мумкин.

199views0replies
0

Тўлов хизмати Озарбайжон ва Грузияга фойдаланувчилар учун маҳаллий валютада қулай тарзда пул ўтказмаларини амалга ошириш имконини беради. Хизмат учун комиссия ечилмайди.
Oson мобиль иловасидан фойдаланиб, бошқа давлатларга, жумладан, Қозоғистон, Туркия, Россия, Тожикистон, Қирғизистон ва Жанубий Кореяга ҳам ўтказмаларни амалга оширишингиз мумкин, бундан ташқари, Ўзбекистонга тескари ўтказмалари ҳам амалга оширишимконияти мавжуд.
Oson тўғридан-тўғри хорижий банклар ва молиявий компаниялар билан ишлайди, бу сизга пулни чет элга тез ва хавфсиз ўтказиш имконини беради.
Компания транзакцияларни ҳимоя қилиш ва фирибгарлик хавфини бартараф этиш учун узатиладиган маълумотларни шифрлашни таъминлашга алоҳида эътибор беради. Бунинг учун 3D Secure дан фойдаланиб, маълумотларни қайта ишлашда PCI DSS ахборот хавфсизлиги стандартларига риоя қилинади ва рақамли идентификациядан фойдаланади.
«Бугунги кунда тўлов тизимидан 2 миллиондан ортиқ киши фойдаланмоқда ва биз учун хизматни имкон қадар қулай ва хавфсиз қилиш ва ривожлантириш муҳим. Келгуси йил бошида яна 50 та давлатни халқаро пул ўтказмаларига улашни режалаштирмоқдамиз, улармижозларимиз орасида талабга эга бўлади.
Шунингдек, биз хорижий инвесторлар билан келишувга фаол тайёргарлик кўряпмиз ва БАА билан Қозоғистонда шўъба корхоналарини очмоқчимиз», – дейди Oson бош директори Фарҳод Маҳмудов.
Иловани ҳавола орқали юклаб олиш мумкин.
Instagram: @oson_gaming
Facebook: facebook.com/osonuz
Telegram: t.me/osonuz
Реклама ҳуқуқи асосида
199views0replies
0

Комментарии