Поиск
RUUZ

Общество

Шавкат Мирзиёев Будапештда енгил атлетика бўйича Жаҳон чемпионатини кузатди — фото

Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Будапештда бир қатор давлатлар раҳбарлари билан учрашди, енгил атлетика бўйича жаҳон чемпионатига ташриф буюрди.

198views2replies
23

peoplenews.uz

Президент Матбуот хизматининг хабар қилишича, Будапешт шаҳрида ўтаётган енгил атлетика бўйича жаҳон чемпионати доирасида Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Қатар амири Тамим бин Ҳамад Ол Соний, Озарбайжон президенти Илҳом Алиев, Қирғизистон президенти Садир Жапаров, Туркманистон президенти Сердар Бердимуҳамедов, Сербия президенти Александр Вучич ва Татаристон раиси Рустам Минниханов билан суҳбатлашди.
Икки томонлама амалий ҳамкорликнинг долзарб масалалари юзасидан фикр алмашилди. Шунингдек, етакчилар жаҳон чемпионатининг эркаклар ўртасида 100 метр масофага югуриш бўйича финал баҳсини томоша қилдилар.
Енгил атлетика бўйича XIX жаҳон чемпионати Будапешт шаҳрининг Енгил атлетика миллий марказида 2023 йил 19 август куни бошланган бўлиб, 27 августгача давом этади. Медаллар спортнинг 49 тури бўйича, шу жумладан эркаклар ва аёллар ўртасида 24 тадан йўналишда ҳамда аралаш эстафетада ўйналмоқда. Мусобақаларда 190 дан зиёд мамлакатдан 2 минг нафардан ортиқ спортчи қатнашмоқда.
Чемпионатда Ўзбекистондан 5 нафар атлетчи спортнинг баландликка сакраш, уч хатлаб сакраш, узунликка сакраш, еттикураш ва марафон каби турларида куч синашмоқда.
Ғолиблар ҳамда олимпия нормативларини бажарган спортчилар 2024 йилда Париж шаҳрида бўлиб ўтадиган Олимпия ўйинларида иштирок этиш ҳуқуқини қўлга киритади.
Будапештда Ўзбекистон раҳбари Венгрия Бош вазири Виктор Орбан ва Туркия президенти Режеп Таййип Эрдоған билан учрашувлар ўтказди ҳамда “OTP” банки бошқаруви раиси Шандор Чаньини қабул қилди.
Мамлакат етакчиси енгил атлетика бўйича жаҳон чемпионатига ташриф буюриб, унинг доирасида хорижий делегациялар раҳбарлари билан фикр алмашди. Шунингдек, Венгриянинг давлат байрами – авлиё Иштван кунига бағишланган тадбирларда иштирок этди.
Ташриф тадбирлари якунлангач, давлат раҳбари Тошкентга қайтиб келди.
198views2replies
23

Комментарии