Венгрия Бош вазири Виктор Орбаннинг таклифига биноан Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев рафиқаси билан бирга амалий ташриф билан Будапешт шаҳрига келди. Бу ҳақда президент Матбуот хизмати хабар берди.
Ференц Лист номидаги халқаро аэропортда олий мартабали меҳмонларни Венгрия Бош вазири Администрацияси раҳбари – вазир Гергей Гуйяш ва бошқа расмий шахслар кутиб олди.
Ташриф дастурига мувофиқ, бугун олий даражадаги Ўзбекистон-Венгрия музокаралари бўлиб ўтади.