Поиск
RUUZ

Общество

"Биттасига "тегсез", 90 та одам телефон қилади. Сал Қибрайга ҳам тоза қон кирсин" — Зойир Мирзаев

Тошкент вилояти ҳокими Қибрай туманидаги "тозалаш" ишларининг сабабини очиқлади.

337views0replies
0

Аввалроқ, Қибрай туманига янги ҳоким тайинлангани ҳақида хабар берган эдик.
Туманнинг собиқ ҳокими Мирагзам Миркасимов инвестиция, саноат соҳасида йўл қўйган камчиликлари боис давлат раҳбари раислигида ўтказилган йиғилишда лавозимидан озод қилинган эди.
Бундан ташқари, Халқ депутатлари Қибрай тумани кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида вилоят ҳокими Зойир Мирзаев бир қанча ўринбосарларни лавозимидан озод қилди.
"Мен нимага Қибрайда сессия бўлганда, туман ҳокимиятидаги ҳамма ходимни ишдан бўшатиб ташладим? Ўринбосарларнинг ҳаммаси ишдан олинди.
Эрталабдан бери менга Fecebook'дан кимни (Қибрайга) олиб келасиз деб, кесатиб ёзяпти. "Қўрқма, Қибрайни йигитларини, қизларини олиб келамиз", деб ёздим уларга.
Энди майли, улар кўпчиликка маъқул келгандир. Кечирасиз-у, ер сотишни касб қилган бўлса, қарорни "подделка" қилишни касб қилган бўлса, энди туман ҳокими шунинг учун жавоб беряпти.
Умуман маълумотлар тўғри келмайди. Ариза ва шикоятлар билан қаноатлаштириш даражаси 28 %. Аризага жавоб бермаган. Инвестиция дастурига кирган объектнинг назорати йўқ. Мактаб, боғчалар устидан назорат йўқ, ҳамма нарса гапда фақат. Биттасига тегсез, 90 та одам телефон қилади. Мен кеча телефон қилганларга "Сал Қибрайга ҳам тоза қон, ҳаво кирсин-чи", деб айтдим", — дейди вилоят ҳокими.
Шунингдек, Зойир Мирзаев битта туманда шундай тозалаш ишлари натижа берса, қолган туманларда ҳам қўллашини таъкидлади.
337views0replies
0

Комментарии