• 12 905 сум
    -33.42
  • 14 576 сум
    -89.5
  • 162 сум
    0.89
  • МРОТ
    1 155 000 сум
  • БРВ
    375 000 сум
Ру
  • 12 905 сум
    -33.42
  • 14 576 сум
    -89.5
  • 162 сум
    0.89
  • МРОТ
    1 155 000 сум
  • БРВ
    375 000 сум
Общество 19 августа 2023

"Юнусобод" ва "Туркистон" метро бекатлари 4 ой муддатга ёпилади

"Туркистон-Юнусобод–Шаҳристон" метро бекатлари оралиғида бепул хизмат кўрсатувчи катта сиғимли автобуслар ҳаракати йўлга қўйилади.

705
0
Википедия

Тошкент метросининг "Юнусобод" ва "Туркистон" бекатлари режали профилактик ишларни амалга ошириш мақсадида 26 августдан бошлаб 4 ой муддатга ёпилади. Бу ҳақда метрополитен Матбуот хизмати UzNews.uz'га хабар берди.

Қайд этилишича, Юнусобод йўналишидаги поездлар ҳаракати "Шаҳристон" ва "Минг Ўрик" бекатлари оралиғида одатий тарзда ҳаракатланиши давом этади бу йўналишда поездлар ҳаракати оралиқ вақти (интервал) 5 дақиқагача қисқартирилади.

Йўловчиларга ноқулайлик туғдирмаслик мақсадида, "Туркистон-Юнусобод–Шаҳристон" метро бекатлари оралиғида бепул хизмат кўрсатувчи катта сиғимли автобуслар (метробус) ҳаракати йўлга қўйилади.

Ушбу автобусларнинг кунлик иш вақти тонги 06:00 дан тунги 00:00 га қадар амалга оширилади.

705
0