Поиск
RUUZ

Общество

Пойтахт маҳаллий бюджетидаги қўшимча 360 млрд сўм нималарга сарфланиши эълон қилинди

Бектемир ва Яшнобод электр тармоқларини таъмирлаш, эҳтиёжманд оилаларга ипотека кредити дастлабки бадали, “Аёллар дафтари” ва “Ёшлар дафтари” жамғармалари ҳамда бошқа бир қатор харажатлар маълум қилинди.

188views0replies
0

UzNews.uz

Халқ депутатлари Тошкент шаҳар кенгаши депутатлари қўшимча манбалардан шаклланган 361 млрд сўмдан ортиқ маблағларни тақсимлади. Бу бўйича кенгашнинг тегишли қарори қабул қилинди.
Унга кўра,
— Бектемир ва Яшнобод туманлари электр тармоқларида таъмирлаш ишлари учун — 3,9 млрд сўм;
— Давлат органлари ва унинг мансабдор шахслари томонидан тадбиркорлар/фуқароларга етказилган зарарни қоплаш учун — 30 млрд сўм;
— 1800 нафар эҳтиёжманд оилага ипотека кредити дастлабки бадали ва фоиз тўловларининг бир қисмини қоплаш учун — 70,3 млрд сўм;
— Юнусобод тумани Пенсия жамғармаси бўлими ходимларининг кўрсаткичларини махсус электрон мосламалар орқали баҳолаш тизимини ҳамда фуқароларга қулайлик яратиш мақсадида электрон навбат тизимини жорий қилиш учун — 250 млн сўм;
— Нукус шаҳридаги уйларнинг томларини янгилаш ҳамда авариявий ҳолатга келиб қолган уйларни янгидан қуриш учун — 20,1 млрд сўм;
— "Янги Ўзбекистон" боғига туташ ҳудудда инфратузилма ва коммуникация тармоқларини ётқизиш учун — 0,5 млрд сўм;
— Пойтахт маҳаллаларида 2022 йилдан ўтган ижтимоий инфратузилма ва бошқа объектларни таъмирлаш ҳамда қуриш ишларини якунлаш учун — 34,8 млрд сўм;
— Аввалги йиллардаги қурилиш ишларидан кредитор қарздорликни қоплаш учун — 35,7 млрд сўм;
— Прокуратура органлари фахрийларини қўллаб-қувватлаш жамоатчилик маркази биносини таъмирлаш учун — 3,2 млрд сўм;
— Пойтахтдаги 527- ва 194-давлат боғчаларини реконструкция қилиш учун — 21,5 млрд сўм;
— Юнусободдаги "Оқтепа" маҳалласига янги оқова сув тармоғини ўтказиш — 6,2 млрд сўм;
— Туманлар ҳокимликлари қошидаги "Аёллар дафтари" жамғармалари маблағларини шакллантириш учун — 40 млрд сўм;
— Туманлар ҳокимликлари қошидаги "Ёшлар дафтари" жамғармалари маблағларини шакллантириш учун — 40 млрд сўм;
— "Саховат ва кўмак" жамғармаси маблағларини шакллантириш учун — 15 млрд сўм;
— Болаларни соғломлаштириш ва аҳоли саломатлигини тиклашга кўмаклашиш жамғармаси маблағларини шакллантириш учун — 26,5 млрд сўм;
— Янгиҳаёт туманини ташкил этиш харажатлари учун — 13,2 млрд сўм миқдорида маблағ ажратилади.
188views0replies
0

Комментарии