Поиск
RUUZ

Общество

Хитой ва Мўғулистонда ўлат касаллиги аниқланди. Ўзбекистонда унинг тарқалиш хавфи борми?

Санэпидқўмита қора ўлатнинг Ўзбекистонда тарқалиш хавфи бор ёки йўқлиги ҳақида маълумот берди.

2195views0replies
0

AFP/Getty Images

2023 йилнинг 14 августида Хитой ва Мўғулистонда, ҳар иккала давлатда 3 тадан бубонли ўлат касаллиги аниқланди. Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги қўмитаси Ўзбекистонда бу тарқалиш хавфи йўқлигини маълум қилди.
Қайд этилишича, ўлат энг даҳшатли касалликлардан бири ҳисобланиб, бутун инсоният тарихида юз берган учта ўлат пандемияси юзлаб миллион одамлар ҳаётига зомин бўлган. Ўлат, одатда табиий ўчоқдаги касаллик микробини юқтириб олган кемирувчилар орасида тарқалади.
Касалликни ёввойи ҳайвонлар орасида кенг тарқалиши эпизоотия жараёни деб аталади. Эпизоотия кечаётган ҳудудларда мунтазам яшайдиган маҳаллий аҳоли ёки мавсумий ишлайдиган одамларга касаллик бурга ва каналар чақиши орқали юқади. Бунда асосан ўлатнинг бубонли шакли (бубон – ўлат микроби зарарлаган ва шишган лимфа тугуни) кузатилади. Бубон шаклидаги ўлат ҳозирда 95-98 фоизни ташкил қилади.
Касаллик оғир интоксикация синдроми, иситма, терининг, лимфа тугунларининг, ўпканинг шикастланиши, септик ҳолат билан тавсифланади. Ўзбекистонда мавжуд табиий ўчоқларда эпизоотияларни вақтида аниқлаб, уларни эпидемияга айланиб кетмаслигини олдини олиш билан мунтазам тизимли равишда шуғулланадиган ўлатга қарши тизим муассасалари мавжуд. Улар томонидан ўчоқлар фаоллашган пайтларда керакли профилактик тадбирлар олиб борилади.
“Касалликни ҳаво йўллари ва қуруқликдаги йўллар орқали чет эллардан кириб келишини олдини олиш мақсадида 50 дан ортиқ чегара кесиб ўтиш жойларида кечаю-кундуз фаолиятдаги санитария-карантин пунктлари ташкил этилган. Юқоридагиларни ҳисобга олиб бизда ҳеч қандай хавотирга ўрин йўқ”, - дейилади хабарда.
2195views0replies
0

Комментарии