• 12 880 сум
    -29.8
  • 14 535 сум
    -125.3
  • 157 сум
    -3.1
  • МРОТ
    1 155 000 сум
  • БРВ
    375 000 сум
Ру
  • 12 880 сум
    -29.8
  • 14 535 сум
    -125.3
  • 157 сум
    -3.1
  • МРОТ
    1 155 000 сум
  • БРВ
    375 000 сум
Политика 18 августа 2023

Шавкат Мирзиёев давлат ташрифи билан Венгрияга боради

Президент матбуот хизмати давлат раҳбарининг ташриф дастурини эълон қилди.

231
0
president.uz

Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Венгрия Бош вазири Виктор Орбаннинг таклифига биноан жорий йил 19-20 август кунлари амалий ташриф билан Будапешт шаҳрида бўлади. Бу ҳақда президент Матбуот хизмати хабар берди.

Ташриф дастурига мувофиқ, давлат раҳбари Венгрия Бош вазири билан музокара ўтказади, унда мамлакатлар ўртасидаги амалий ҳамкорликнинг дастур ва лойиҳаларини илгари суриш масалалари кўриб чиқилади.

Ўзбекистон президенти фахрий меҳмон сифатида Венгрия давлат байрами – авлиё Иштван кунига бағишланган тадбирларда иштирок этади ҳамда Будапештда ўтаётган енгил атлетика бўйича жаҳон чемпионатининг эркаклар ўртасидаги югуриш мусобақалари финалига ташриф буюради.

231
0