• 12 615 сум
    -19.27
  • 14 755 сум
    -66.75
  • 162 сум
    -0.35
  • МРОТ
    1 155 000 сум
  • БРВ
    375 000 сум
Ру
  • 12 615 сум
    -19.27
  • 14 755 сум
    -66.75
  • 162 сум
    -0.35
  • МРОТ
    1 155 000 сум
  • БРВ
    375 000 сум
Общество 18 августа 2023

Самарқандда икки ҳамширани аёвсиз калтаклаган аёлга суд ҳукми ўқилди — видео

Аввалроқ, жанжалдан жиддий тан жароҳати олган аёлларнинг видеоси тарқалган эди.

1204
0
Видеодан кадр

Самарқанддаги тиббиёт бирлашмасида шифокорлар ўзаро жанжаллашиши натижасида икки нафар ҳамшира аёлга жиддий жароҳат етказилгани, бир аёлга нисбатан жиноят иши қўзғатилгани ҳақида хабар бергандик.

Маълум қилинишича, мазкур жиноят иши юзасидан тиббиёт бирлашмасида сайёр суд мажлиси бўлиб ўтган.

Жабрланувчи икки аёл судланувчи аёлни жарроҳлик бўлимига оилавий ўрнашиб олганини айтиб, бошқа бўлимга ўтказилиши, шунингдек, унга қонуний жазо берилиши кераклигини айтди.

“Агар ўша вақтда ўзимни ҳимоя қилмаганимда, иккита болам етим қолар эди”, — деди судланувчи аёл унга ўлдириш билан таҳдид қилишганини айтиб.

Суд ҳукмига кўра, аёл ЖКнинг 109-моддаси 2-қисми билан айбли деб топилиб, унга 1 йил озодликни чеклаш жазоси тайинланди.

1204
0