• 12 254 сум
    -30.89
  • 14 516 сум
    1.49
  • 148 сум
    -0.73
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 12 254 сум
    -30.89
  • 14 516 сум
    1.49
  • 148 сум
    -0.73
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Погода 18 августа 2023

Дам олиш кунлари ҳаво ҳарорати бироз кўтарилади

Ўзгидромет шанба ва якшанба кунлари кузатилиши кутилаётган об-ҳаво ҳақида маълумот берди.

462
0
UzNews.uz

Ўзгидромет хабарига кўра, бугун ва дам олиш кунлари Ўзбекистон ҳудуди бўйича қуруқ ва кам булутли об-ҳаво сақланиб туради.

Ҳаво ҳарорати яна 1-2 даражага кўтарилади ва кечалари +18...+20 даража, кундуз кунлари +35...+37 даража атрофида, шимолда, жанубда ва чўл ҳудудларда +38...+39 даражагача бўлади.

Бундай ҳарорат август ойи ўртаси учун бўлган меъёрий қийматларга яқин ва энг иссиқ йилларда август ойида Ўзбекистон ҳудуди бўйича кузатилган ҳароратдан нисбатан пастдир.

20 август куни шимолда ва чўл ҳудудларда баъзи жойларда шамол тезлиги 15-20 м/с.гача кучайиши, айрим жойларда чанг-тўзон билан кузатилиши мумкин.

Пойтахтда 18-20 август кунлари ҳаво кам булутли бўлади. Бугун кундузи ва дам олиш кунлари ҳарорат +34...+37 даража бўлади. Шамол шарқдан бироздан ўртачагача эсади.

462
0