Бугун, 18 август куни Шавкат Мирзиёев тадбиркорлар билан очиқ мулоқот ўтказади, дея хабар бермоқда президент матбуот котиби Шерзод Асадов.
Қайд этилишича, учрашувга иқтисодиётнинг турли тармоқларида фаолият юритаётган бизнес вакиллари таклиф этилган.
Давлат раҳбари тадбиркорлик фаолиятини кенгайтириш ва янги лойиҳаларни амалга ошириш учун янада қулай шароитлар яратиш, тадбиркорликни ривожлантиришга тўсиқ бўлаётган муаммоларни бартараф этиш бўйича муҳим ташаббусларни илгари суриши кутилмоқда.
Шунингдек, тадбир доирасида фаол тадбиркорларга давлат мукофотларини топшириш маросими бўлиб ўтади.