Тошкентга Украинанинг турли ҳудудлари – Харьков, Херсон, Николаев, Запорожье, Сумы, Хмельницкий, Львов ва Киевдан 45 нафар бола олиб келинди. Бу ҳақда мамлакатнинг Ўзбекистондаги элчиси хабар берди.
Тошкентга саломатликларини мустаҳкамлаш мақсадида келган украиналик болалар миллий либосларда ўзбек мусиқаси жўрлигида кутиб олинди.
"Яқин 12 кун ичида улар "Анор" тоғ лагерида бўлишади. Украина элчихонасининг болаларнинг психологик мувозанатини тиклашга ёрдам бериш ҳақидаги мурожаатига жавоб берган ўзбекистонлик бизнес ва жамоат ташкилотлари вакилларига катта раҳмат", — деди Украинанинг Ўзбекистондаги Фавқулодда ва мухтор элчиси Николай Дорошенко.

Элчи, шунингдек, Ўзбекистонда бўлиши давомида болалар ўзбек халқининг маданияти ва анъаналари билан яқиндан танишишларига ишонч билдирди.




