Поиск
RUUZ

Криминал

Қорақалпоғистонда метан "заправка" қарийб 4 млрд сўмлик табиий газдан ноқонуний фойдаланган

Ушбу ҳажмдаги табиий газ 19 мингдан зиёд хонадоннинг бир ойлик истеъмолини ташкил қилади.

105views0replies
0

Энергетика вазирлиги Матбуот хизматининг хабарига кўра, «Ўзэнергоинспекция» томонидан Қорақалпоғистон Республикасида назорат тадбирлари ўтказилган. Тадбир давомида Нукус туманида жойлашган “Max Gaz Servis” МЧЖ табиий газдан ноқонуний фойдаланиб келаётгани аниқланган.
Жумладан, “Max Gaz Servis” МЧЖга қарашли автомобилларга газ тўлдириш компрессор шохобчасида ўрнатилган газ сарфини ўлчаш комплексига ташқи таъсир кўрсатилганлиги маълум бўлган.
Мазкур ноқонуний ҳолат натижасида давлат манфаатларига етказилган зарар миқдори 3 млрд 854 млн 433 минг сўм (3 млн 854 минг 433 метр куб)ни ташкил этган.
Маълумот ўрнида, ушбу ҳажмдаги табиий газ 19 мингдан зиёд хонадоннинг бир ойлик истеъмолини ташкил қилади.
Аниқланган ҳолат юзасидан расмийлаштирилган ҳужжатлар белгиланган тартибда ҳуқуқни муҳофаза этувчи органларга тақдим қилинган,- дейилади хабарда.
105views0replies
0

Комментарии