Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёевнинг тегишли фармони билан президент Администрацияси раҳбари лавозими тугатилди, дея хабар бермоқда президент матбуот котиби Шерзод Асадов.
Унга кўра, Администрациянинг тузилмасига бир қатор ўзгартиришлар киритилди. Президент ахборот хизмати томонидан бу ҳақида қўшимча маълумот берилмади.