Поиск
RUUZ

Экономика

Ўзбекистоннинг давлат қарзи қанча эканлиги айтилди

Давлат қарзининг ЯИМга нисбати 2021 йил бошида 39,0 фоиздан 2022 йил якунига қадар 36,4 фоизгача пасайган.

1908views0replies
0

UzNews.uz

Иқтисодиёт ва молия вазирлигининг маълум қилишича, Ўзбекистоннинг давлат қарзи қолдиғи 2023 йил 1 январь ҳолатига кўра 29,2 млрд. АҚШ долларини (шундан, давлат ташқи қарзи – 25,9 млрд. АҚШ доллари, давлат ички қарзи 3,3 млрд. АҚШ доллар) ёки ялпи ички маҳсулотга (ЯИМ) нисбатан 36,4 фоизни ташкил этди.
Хусусан, давлат қарзининг ЯИМга нисбати 2021 йил бошида 39,0 фоиздан (2021 йил якунида – 38,0 фоиз) 2022 йил якунига қадар 36,4 фоизгача пасайган.
Халқаро валюта жамғармасининг мамлакатлар иқтисодиётига бағишланган ҳисоботига кўра, Ўзбекистоннинг давлат қарзи бугунги кунда "мўътадил" даражада ҳисобланади.
Давлат қарзи 2022 йил давомида 2,9 млрд. долларга ошган бўлсада, АҚШ доллари ҳисобида ялпи ички маҳсулот тез суръатларда, яъни 11,1 млрд. долларга ўсганлиги туфайли давлат қарзи ЯИМга нисбати пасайган.
1908views0replies
0

Комментарии