Поиск
RUUZ

Общество

Қашқадарёдаги болалар шифохонасини сувараклар босди — видео

Ҳолат болалар кўп тармоқли тиббиёт марказининг гастроэнтерология бўлими хоналарида содир бўлган. Масъуллар жазоланди.

626views0replies
0

Видеодан кадр

Аввалроқ, ижтимоий тармоқда Қашқадарё вилояти болалар кўп тармоқли тиббиёт марказининг гастроэнтерология бўлими хоналарида сувараклар юргани акс этган видео тарқалди. Ҳолат юзасидан вилоят ССБ маълумот берди.
Маълум қилинишича, жорий йилнинг 15 август куни вилоят болалар кўп тармоқли тиббиёт маркази гастроэнтерология бўлимида санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати вилоят бошқармаси масъуллари билан ҳамкорликда дезинфекция ва дезинсекция тадбирлари амалга оширилди.
Мазкур ҳолат марказ ходимларининг навбатдан ташқари умумий йиғилишида муҳокама қилиниб, бўлимларда санитария қоидалари асосида иш юритиш борасида назоратни кучайтириш бўйича зарур чоралар белгиланди.
Ўз вазифаларига масъулиятсизлик билан ёндашганлиги ва назоратни сусайтирганлиги учун гастроэнтерология бўлими бошлиғи, катта ҳамшираси ва хўжалик бекаси эгаллаб турган лавозимидан озод этилди.
626views0replies
0

Комментарии