Президентга транспорт, энергетика ва саноат соҳаларидаги лойиҳалар тақдимоти қилинди. Бу ҳақда президент Матбуот хизмати хабар берди.
Шавкат Мирзиёев 16 август куни транспорт, энергетика ва саноат соҳаларидаги лойиҳалар тақдимоти билан танишди. Бу ҳақда президент Матбуот хизмати хабар берди.
Тошкент шаҳри ривожлангани сари аҳоли сони ҳам, уларнинг фаоллиги ҳам ошиб бормоқда. Буни шахсий автомобиллар кўпайиб бораётганида ҳам кўриш мумкин. Лекин, шу билан бирга, шаҳар кўчаларида тирбандлик ҳам ортмоқда.
Шаҳарда тирбандликни камайтириш учун Тошкент метрополитенининг охирги ва серқатнов бекатлари ёнида автотураргоҳлар барпо этиш режалаштирилган. Мақсад – одамлар шахсий автомобилини шу ерда қолдириб, шаҳар ичкарисига жамоат транспортида боришига шароит яратиш.