Поиск
RUUZ

Спорт

Миржалол Қосимов "Барселона" жамоаси афсоналарига қарши майдонга тушади

Қирғизистоннинг Бишкек шаҳрида бўлиб ўтадиган "Марказий Осиё" ва "Барселона" афсоналари иштирокидаги баҳсни Равшан Эрматов бошқариб боради.

2838views0replies
1

t.me/FAUzbekistan

Жорий йилнинг 30 август куни Қирғизистоннинг Бишкек шаҳрида Марказий Осиё футбол афсоналари ва Испаниянинг "Барселона" клуби афсоналари ўртоқлик учрашувида майдонга тушишади. Ушбу баҳсда "Барселона" клубининг собиқ футболчилари Роналдиньо, Ривалдо, Карлес Пуйол, Хавер Савиола, Роналд де Бур, Жулиано Белетти, Франческо Кокулар ва бошқалар иштирок этишади.
Ўзбекистонлик таниқли собиқ футболчи Миржалол Қосимов "Барселона" ва Марказий Осиё афсоналари ўртасидаги ўртоқлик учрашувида иштирок этади, дея хабар бермоқда "Барселона" клуби Матбуот хизмати.
"Осиё афсоналари" таркибида, Ҳидетоши Наката, Андрей Канчелскис, Миржалол Қосимов, Мухсин Мухамадиев ва бошқалар иштирок этади.
Учрашувни ФИФАнинг энг яхши собиқ ҳакамларидан бири ва жаҳон чемпионатлари тарихида бош ҳакам сифатида ўтказилган ўйинлар сони бўйича рекорд (11 та) натижа қайд этган ўзбекистонлик Равшан Эрматов бошқариб боради.
2838views0replies
1

Комментарии