Поиск
RUUZ

Общество

Тошкентдаги туманлардан бирида иссиқ сув 5 кунга ўчирилади

Иссиқ сув таъминотини узиш иситиш мавсумига тайёргарлик кўришда амалга оширилган таъмирлаш ишлари билан боғлиқ.

349views0replies
0

UzNews.uz

21-26 август кунлари 2-IM қозонхонасида таъмирлаш ишлари олиб борилиши сабабли иссиқ сув таъминоти ўчирилади. Бу ҳақда "Veolia Energy Tashkent" МЧЖ Матбуот хизмати хабар бермоқда.
Қайд этилишича, Veolia Energy Tashkent компанияси иситиш мавсумига тайёргарлик доирасида, зулфинларни алмаштириш, 2-IM нинг иккиламчи электр таъминоти тизимини текшириш ва созлаш, жиҳозларни демонтаж қилиш ва ўрнатиш, шунингдек, қозонхонага туташ магистрал тармоқлардаги ишларни амалга оширади.
Кўпгина ишларни қозонхонани ўчирмасдан амалга ошириш имкони йўқлиги сабабли, белгиланган муддатда Мирзо Улуғбек туманининг қуйидаги манзилларида иссиқ сув таъминоти бўлмайди:
Қорасув 1, 2, 3, 4, 6, 2-Бўз ва Феруза даҳаларида, Дўрмон йўли, Мингбулоқ, Т. Малик, Сўфизода, Мирзо Улуғбек ва Шўртепа кўчаларида.
Иссиқ сув таъминоти 26 август, куннинг биринчи ярмида тикланади.
349views0replies
0

Комментарии